Тони Фергюсон ва Конор Макгрегордан қайси бири кучли? Чендлер жавоб берди

  • 6 март, 2022, 19:17
  • 0
  • MMA

UFCнинг енгил вазн (70.3 кг) тоифасида ўз жангларини ўтказаётган, собиқ "Беллатор" чемпиони Майкл Чендлер дивизионнинг икки машҳур юлдузи Конор Макгрегор ҳамда Тони Фергюсон ҳақида фикр билдирди.

“Тони катта бошқотирмага айланиши мумкин, сабаби унинг жанг мобайнидаги ҳаракатлари борасида аввалдан бирор фикр билдириш қийин.

Бу билан Конорнинг услуби олдиндан маълум демоқчи эмасман, у жуда яхши жангчи. Шунчаки, Макгрегор иштирокидаги жангларни кузатсангиз, жуда кўп ўхшашликларни пайқайсиз.

Тонига келадиган бўлсак, у сўнгги вақтларда ўзига бўлган ишончини йўқотиб қўйгандек таассурот уйғотмоқда, аммо чидам борасида у ҳеч қачон панд бермайди”, — дейди Чендлер.

"UFC 272" турнирида қайд этилган барча натижалар билан танишинг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!