Туркияда "Эмир" номи билан машҳур ўзбек жангчисининг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум (Видео)
31 март куни Туркиянинг Анталия шаҳри ўзига хос ММА кечасига мезбонлик қилади. RAGE промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган ушбу жанг кечасида ўзбекистонлик Ҳумоюн Ибрагимов ҳам октагонга кўтарилади. У мезбонлар вакили Энсайир Акбайирга қарши жанг қилади.
Туркияда "Эмир" номи билан машҳур ушбу юртдошимиз 26 февраль куни KFL (Kadirov Fighting Liga) промоушени ташкил этган жанг кечасида эронлик Амирҳусайн Орифига қарши октагонга кўтарилиб, ғалаба қозонган ва 65.8 кг вазн тоифаси чемпионлик камарини қўлга киритганди.
Биз ушбу ҳамюртимиз билан боғланиб, ушбу жанги ва бу қандай мақомда бўлиши ҳақида маълумот олдик.
- Бизга ушбу промоушендан таклиф бўлди ва жангни қабул қилдик. Агар, жангда ғалаба қозонсам, навбатдагиси чемпионлик камари учун бўлади. Яъни ўртага KFL ҳамда RAGE промоушени камарлари тикилади. Ўйлайманки, мазкур баҳсда ғалаба қозониб, юртдошларимизни хурсанд қилган ҳолда, навбатдаги жангимда мазкур промоушеннинг чемпионлик камарини ҳам қўлга киритишга ҳаракат қиламан.
Ўзбекистонлик таниқли ММА рефериси яна жанг қилишга қарор қилди. Унинг рақиби ва жанг санаси маълум
Фикрлар