Расман! Жюль Кунде "Барселона" футболчиси
"Барселона" узоқ кутилган трансферни эълон қилди.
Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, франциялик ҳимоячи Жюль Кунде фаолиятини каталонияликлар таркибида давом эттиради. "Кўк-анорранглилар" раҳбарияти "Севилья" билан шартномага эришди. У Каталония жамоаси билан 2027 йилга қадар шартнома имзолади. Трансфер нархи 50 миллион евро (+5 миллион бонус).
Кунде андалусияликлар шарафини 2019 йилдан бери ҳимоя қилиб келаётганди. Бу вақт оралиғида у 133 ўйинда майдонга тушиб, 9 гол ва 3 ассист муаллифига айланган.
Аввалроқ, 23 ёшли ҳимоячига "Челси"дан жиддий қизиқиш борлиги хабар қилинганди.
Фикрлар