Катанец: Искандеров йиғинга чақирилмаганининг сабаби...

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец матбуот анжуманида иштирок этди. Унда мутахассис журналистларнинг саволларига жавоб бериб ўтди. Шунингдек, у Жамшид Искандеров нега йиғинга жалб этилмаганига тўхталиб ўтди.

"Агар мен баъзи футболчиларни чақирмоқчи бўлсам, ОФКга мурожаат қилишимга тўғри келади. Виза бўйича муаммоларимиз бор. Бизга виза қилиб беришлари керак. Агар бу баҳслар ўзимизда бўлганда, сиз айтаётган футболчиларни чақирган бўлардим. 

Мен уни чақиролмайман. Сабаби, уни чақирганимиздан сўнг 3-4 кун виза бўйича жавобни кутишимизга тўғри келади", - деди словениялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Жамшид Искандеров аввал Жанубий Кореянинг "Соннам" клубида тўп тепган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Абдулхафиз
19/09/2022 14:40
Илтимос рекламани камайтирина маколани укип булмаяпти
Akram Haedarov
19/09/2022 15:19
Juda to'gri fikr
&
Абдулхафиз
19/09/2022 14:41
Бизни жамшитжонни чакирмасангизам майли
Бешимов Шухрат
19/09/2022 18:20
Нима дегани бу, Жамшидга виза оламиз, қолганлар Кореяга визасиз кирарканми.