ЎзПФЛ Суперлига клубига ФИФА кунлари якунига қадар муҳлат берди

Ўзбекистон Суперлигаси иштирокчиси бўлган “Динамо” футбол клубига 20-турга қадар бош мураббий Вадим Абрамовнинг янгиланган лицензиясини тақдим этиш учун вақт берилди. 

Вадим Абрамов ҳамда “Динамо” футбол клуби ўртасида тузилган меҳнат шартномаси жамоа ҳолатидан келиб чиқиб, вақтинча рўйхатдан ўтказилганди. Ўтган вақт давомида ЎФА Футбол мутахассисларини тайёрлаш маркази ЎзПФЛ сўровига асослантирилган жавоб қайтармади. Шунингдек, клубнинг ҳам мутахассис лицензиясини тақдим этиш масаласини ортга сурди. Маълумки, “Динамо” футбол клуби мазкур талабни бажармаса, ОФК лицензиясини ҳам қўлга кирита олмайди.

ФИФА кунлари якунига қадар “Динамо” футбол клуби мазкур ҳолатни тартибга солмаса, Вадим Абрамов 20-турдан бошлаб учрашувлар давомида техник зонага киритилмайди.

ЎзПФЛ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Akram Haedarov
21/09/2022 16:45
Diyorcha haqida Nikinboev to'g'ri tarif bergan shahsiy adovatni 1-o'ringa qo'yadi. Otasi ham o'zidan battar