"МЮ ва унинг мухлисларини яхши кўраман" - Роналду жамоани тарк этгани ҳақида гапирди
"Манчестер Юнайтед" жамоа юлдузи Криштиану Роналду билан амалдаги шартнома бекор қилинганини маълум қилди.
Португалиялик ҳужумчи бунга муносабат билдирди. "МЮ билан музокаралардан сўнг битимни бекор қилишга келишиб олдик.
Мен "Манчестер Юнайтед" ва клуб мухлисларини яхши кўраман - бу ҳеч қачон ўзгармайди. Шу билан бирга, мен янги чақирувларни қабул қилиш вақти келганини ҳис қиляпман.
Жамоага мавсумнинг қолган қисми ва келажакдаги баҳсларда муваффақият тилайман",-дея 37 ёшли футболчи сўзларини келтирмоқда журналист Мэтт Лоу.
Аввалроқ, Роналду шов-шувли интервью бериб, суҳбатда МЮ раҳбарияти манзили томон анча кескин гапларни айтганди.
Фикрлар