"Шўртан"да янги бош мураббий иш бошлайди
Про лига иштирокчиси ҳисобланган Ғузорнинг “Шўртан” клуби тез орада янги мавсум учун тайёргарлигини бошлайди.
Жамоада эътиборга молик ўзгаришлар бўлиши кутиляпти. Боиси, бунгача “Шўртан”да бош мураббий бўлиб ишлаган Асрор Алиқулов эндиликда “Қизилқум” клуби устози сифатида фаолиятини бошлаган. Шу боис “Шўртан” раҳбарияти унинг ўрнига янги бош мураббий масаласини ҳал қилиш арафасида.
Sports.uz олган маълумотга қараганда, “Шўртан”да бош мураббий сифатида Алексей Евстафеев иш бошлаши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Маълумот учун, 56 ёшли Алексей Владимирович турли ёшдаги Ўзбекистон терма жамоаларида ишлаш орқали ном қозонган. Охирги пайтларда Россияда “Кубань” футбол академиясида фаолият олиб борган.
“Шўртан” раҳбарияти мазкур мутахассис билан музокара олиб боряпти. Агар ҳаммаси икки томон учун яхши якун топса у ҳолда Евстафеев про лигада иш бошлайди. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.
Фикрлар