Расман! Гюндоган "Барселона" футболчиси
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган эркин агент сифатида "Барселона"га ўтди. "Кўк-анорранглилар" Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси билан икки йиллик шартнома имзолаганини расман эълон қилди. Келишувда яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам мавжуд. Илкайнинг янги клубидаги товон пули - 400 миллион евро.
Гюндоган "шаҳарликлар" таркибида барча мумкин бўлган клуб совринларини қўлга киритди, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан ташқари.
Фикрлар