"Олимпик" ҳам жаҳон чемпионати иштирокчисини ўз сафига қўшиб олди

Ўзбекистонда 5 июлдан трансфер ойнаси очилди. Жамоалар ўз таркибларини кучайтиришга киришди.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, яқиндагина Аргентинада ўтказилган 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган "Турон" вакили Саидафзалхон Аҳроров фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради. У "Олимпик" сафига қўшилди. Тимур Кападзе жамоадан кетганлар, кетаётганлар ўрнини тўлдирмоқда.

ПФЛ сайтидаги статистикага эътибор қаратадиган бўлсак, Саидафзалхон Аҳроров бу мавсум "Турон" сафида 4 учрашувда 49 дақиқа ҳаракат қилган. 

Эслатиб ўтамиз, яқиндагина "Бухоро" ҳам Ўзбекистон U-20 терма жамоасидан 3 нафар футболчини ўз сафига қўшиб олганди.

 

Comments

You must be logged in to commet!