Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Испания билан ўйиндаги камбэк ҳақида гапирди
17 ёшгача футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати "В" гуруҳида 3-тур баҳслари якунланди.
Мали 5:1 ҳисобида Канадани енгди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси эса ирода намойиш этди. Дастлаб Испания иккита гол урган бўлса, кейинчалик вакилларимиз камбэк қилиб, вазиятни ўнглашди - 2:2.
Шу тариқа, терма жамоамиз ушбу квартетда 3-ўринни қўлга киритиб, деярли кейинги босқичга йўл олди. Энди вакилларимиз 3-тур учрашувларини якунланишини кутишлари керак.
Учрашувдан сўнг Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Ўзбекистон жойлашган гуруҳда якуний турнир жадвали қандай? (Фото)
- Бугун жуда қийин ўйин бўлди. Шогирдларим ирода кўрсатишди. Учрашувни бироз суст бошладик. Чуқур ҳимояланишга мажбур бўлдик ва ўз дарвозамиздан иккита тўп ўтказиб юбордик. Лекин мен футболчиларимга катта раҳмат айтмоқчиман. Улар ўзларида куч топишди. Ўйинни ўзгартириб, ҳарактер кўрсатиб, бир очкога эга чиқдик. Жамоа мағлубиятдан чиқиб кета олди.
Биринчи навбатда мени футболчилардаги ҳарактер жуда ҳам хурсанд қилди. 0:2 ҳисобидан кейинги ҳарактер ва шу ҳисобдан кейинги ҳимояланиш мени хурсанд қилди, - деди мураббий.
Фикрлар