Ҳусанов ва яна иккитаси! Колумбияга қарши ишончли оқлай олмаган футболчилар номи маълум бўлди
Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги илк учрашувини омадсиз бошлади – Фабио Каннаваро шогирдлари Колумбияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Олдинда эса, яна бир жиддий синов – биринчи турда Конго Демократик Республикасини юта олмаган, шу боис ғалабага чанқаб турган Криштиану Роналду бошчилигидаги аламзада Португалия кутяпти.
ФИФА рейтингида Колумбия Ўзбекистондан 37 поғона юқори туради. Шу жиҳатдан натижа кутилгандек туюлади. Бироқ Евро-Футбол нашри ўйинни синчиклаб таҳлил қилиб, мағлубиятга алоҳида футболчилар қай даражада сабабчи бўлганини баҳолашга уринди.
Энг юқори баҳo – 10 балл (ўйин бошидаги старт баҳоси – 6,0).
РУСТАМ АШУРМАТОВ – 3,0.
Ашурматов орқадан ҳужумни бошлашга уриниб кўп хато узатмалар қилди. Энг муҳим эпизод эса – Муньоснинг голи олдидаги вазият. Диас узатган тўпга Муньос жарима майдонига югуриб кириб, сакраб туриб ҳисобни очди, Рустам эса бу ҳаракатни умуман кутмаганди.
Колумбияликлар эпизодни маҳорат билан якунлади, Ашурматов эса вазиятни ўқишга улгурмади – шу ерда даража ва савия орасидаги фарқ яққол кўринди.
Рустам Ўзбекистон, Жанубий Корея, Россия чемпионатларида ўйнаган, ҳозир Эронда тўп сурмоқда. Муньос эса Англия, Диас эса Англиядан сўнг Германия чемпионатида майдонга тушмоқда. Фарқнинг асосий сабаби ҳам шу ерда.
ЎТКИР ЮСУПОВ – 3,0.
Колумбиянинг биринчи голида Юсупов жамоасини қутқариб қололмади – Муньос зарбаси дарвозабон қулоғи устидан ўтиб, тўғри дарвозага йўл олди.
Иккинчи голда эса хатонинг асосий қисми айнан дарвозабон зиммасига тушди: Диас зарбаси олдида Ўткир қўлини қаттиқроқ қўйолмади, натижада тўпга тегиш ҳеч қандай фойда бермади. Баъзи эпизодларда Юсупов чиқишларда ҳам ишончсиз ўйнаб, тўпни рақибга совғa қилиб қўйди.
АБДУҚОДИР ҲУСАНОВ – 3,0.
Англия чемпионатида тўп суришига қарамай, Ҳусановга халқаро миқёсдаги катта ўйинларда тажриба ҳали етишмаётгани кўринди.
Луис Диас қанотда Абдукодирни бир неча бор осонликча алдаб ўтиб кетди. 32-дақиқага келиб, Ҳусанов Диаснинг орқа томонга кириб боришини ўтказиб юборди – колумбиялик юлдуз дарвоза устунига тегиб чиққан хавфли зарба йўллади.
65-дақиқада эса айнан Ҳусанов ҳимояси остида Диас ғалаба голини урди. Бундан ташқари, Диасга қарши икки марта қўпол ўйнагани учун Хусанов майдондан четлатилиши ҳам мумкин эди. Биринчи бўлимда у сариқ карточка олди, иккинчи бўлимда эса ўхшаш фолга ҳакам иккинчи огоҳлантиришни бермай, футболчини аяди.
Мағлубиятга сабабчи Шомуродов ва етакчи легионерлар Файзуллаев Ўрунов ўйини қандай баҳоланди?
Ўзбекистон мана шу футболчилар сабаб ютқазди!
Легионеримиз яхши жамоадан кетди!
"Манчестер Сити" Ўзбекистон дебютига қандай муносабат билдирди?
Ўзбекистон — Колумбия учрашуви ҳақида беш қизиқарли факт
Ҳусанов ҳатто майдон марказидан голлар урган!

Фикрлар