Отабек Шукуровга Туркиянинг бошқа бир клуби қизиқиш билдирмоқда

Яқиндагина "Фотиҳ Карагюмрюк" билан хайрлашиб, эркин агентга айланган Отабек Шукуров Туркияда қолиши мумкин. Унга Туркия биринчи лигасининг "Кожаэлиспор" клуби қизиқиш билдирмоқда дея хабар берди, журналист Умут Карагоз

"Кожаэлиспор" турнир жадвалида "Эюпспор"дан кейин иккинчи ўринда бормоқда. Клуб Туркиянинг асосий чемпионатига чиқиш учун яхши имкониятга эга. 

Эслатиб ўтамиз, Шукуров 2022 йили ёзда ушбу мамлакатга кўчиб ўтди. Шунингдек, ярим ҳимоячи "Фотиҳ Карагюмрюк" таркибида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голда иштирок этди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Imomali
02/01/2024 16:33
Omadingni bersin Otabek
Imomali
02/01/2024 16:32
Omadingni bersin Otabek