Гвардиола Англиядаги энг зўр футболчи кимлигини айтди

“Манчестер Сити” бош мураббийи жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида энг зўр ўйин кўрсатаётган футболчи кимлигини айтди.

- Мен Англия Премьер-лигасининг энг зўр ўйинчиси, деб Фил Фоденни эътироф этаман. Майдоннинг рақиб томонидаги қисмида бу футболчининг таъсири жуда кучли. У тўғри қарор қабул қила олади ва гол уришни ҳам яхши уддаламоқда.

Қолаверса, Фоден чемпионатда ғолиб чиқишни бошқалардан кўпроқ истамоқда ва мана шу интилиш кўп нарсадан далолат беради, - деди Хосеп Гвардиола.

Фил Фоден мавсумда юқори самарадорлик кўрсатмоқда. Ҳужумкор футболчи барча турнирларда 48 маротаба майдонга тушиб, 24 та гол ва 10 та ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!