Ўзбекистондаги мундиалга йўлланмани қўлга киритган Тожикистон футзалчиларига 100 минг доллар ажратилди!

Тожикистон футзал терма жамоаси Бангкокда бўлиб ўтган Осиё Кубоги-2024да ажойиб ҳаракат қилди ва ўз тарихида илк бор шу йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Мамлакат футбол федерацияси президенти Рустам Имомали ушбу натижаларни юқори баҳолаб, Тожикистон терма жамоасига бонус сифатида 100 минг доллар ажратди.
Қўшниларимиз Осиё кубогида бешта учрашув ўтказди. Турнирнинг гуруҳ босқич, илк ўйинида Жанубий Корея терма жамоаси мағлуб этилган бўлса (2:0), Қирғизистон (2:2) ва Япония (1:1) жамоалари билан дуранг ўйнади. Мусобақанинг чорак финалида эса Афғонистондан кучлироқ бўлди (2:1).

Пайрав Воҳидов шогирдлари ярим финалда мусобақа мезбони Таиланд билан асосий вақтда 3:3, пенальтилар сериясида 5:6 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Учинчи ўрин учун баҳсда Тожикистон 28-апрель, якшанба куни Ўзбекистон миллий терма жамоасига гарши баҳс олиб боради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!