Месси бир ўйинда иккита “даҳшатли” рекорд ўрнатди

МЛСнинг навбатдаги турида Лионель Месси етакчилигидаги “Интер Майами” футболчилари “Нью-Инглэнд Революшн” жамоаси меҳмони бўлди.

Аутсайдерга қарши учрашув майамиликларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 36 ёшли аргентиналик юлдуз барча голларда иштирок этди. Лео дубль қайд этишдан ташқари,  ҳамюрти Бенжамин Кремаски ва қадрдон дўсти Луис Суаресга голли пас узатди.

Бу голлар ва ассистлар Мессининг номини янги рекорд сифатида тарихга муҳрлади. Саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби ўзи ўйнаган мавсумдаги дастлабки еттита учрашувда жами 16 та самарали ҳаракатни амалга оширди. Яъни, у тўққизта гол уриб, етти марта ассистентлик қилди. Ҳали лига тарихида ҳеч бир футболчи ўзининг мавсумдаги дастлабки еттита ўйинида гол+пас тизими бўйича 16 очко жамғара олмаган.

Иккинчи рекорд натижа ҳам Мессининг маҳорати қай даражада юксаклигини кўрсатиб турибди. Месси МЛС тарихида кетма-кет бешта ўйинда иккита ёки ундан кўп гол уришда иштирок этган футболчига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!