Ўзбекистон кубоги. "Ўлим гуруҳи"да водий жамоалари воҳа клубларидан кучлироқ чиқди! (Гуруҳдаги ҳолат)
Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган "Динамо" - "Навбаҳор" ва "Андижон" - "Насаф" учрашувлари якунланди.
Жиззахда кечган баҳсда "арслонлар" ва "лочинлар" муроса кўчасини танлади - 1:1. Андижондаги драматик ўйинда эса амалдаги чемпион "Насаф" мезбонларга мағлуб бўлди ва гуруҳдан чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди.
Шу тариқа, 7 очкоси бор "Навбаҳор" пешқадам сифатида плей-оффга йўл олди. 2-ўрин эса 4 очкоси бор "бургутлар"га насиб этди.
Фикрлар