Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинларида йигитларимда катта иштиёқни кўрмадим"

Ўзбекистон Кубоги “Н” гуруҳи доирасидаги “Андижон” – “Насаф” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- “Андижон” жамоасини кейинги босқичга чиққани билан табриклаймиз. “Андижон” жамоаси бугун катта иштиёқ эвазига керакли ғалабани қўлга киритди. Биз қийин ўйин ўтказдик. Қизил карточкадан кейин ҳам ғалаба учун ҳужумга эътибор қаратдик. Охирги дақиқада қарши ҳужумда дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик.

- “Насаф”дан Кубок ўйинларида ҳам кўп нарса кутгандик. Аламли бўлди. Кубок баҳсларида Абдувоҳид Неъматовни йўқлиги жамоага билинтирдими?

- Дарвозабон кўп вазиятларда бизни қутқармади. Буни сабаб деб билмайлик. Ютқазганда жамоа ютқазади. Ҳужум чизиғимиз гол урганида балки вазият бошқачароқ бўларди. Шунинг учун жамоа сифатида кейинги босқичга чиқа олмадик. Кубок ўйинларида йигитларимда катта иштиёқ сезмадим ва кўрмадим. Буни ўтган ўйинда ҳам, уйдаги ўйинда ҳам билгандик. Албатта, йўқотишлар кўзга ташланди. Бу нарса биз учун яхши бўлмади. Барибир майдонга чиқиб ўз савиямизни кўрсатишимиз керак эди.

- “Насаф” Ўзбекистон Кубогининг амалдаги соҳиби ҳисобланади. Лекин жамоангиз гуруҳда қолиб кетди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Албатта, бу яхши натижа эмас, кўнгилдагидек эмас. Олдин ҳам айтгандим, ҳар бир ўйинларда, олдимиздаги мусобақаларда максимал ҳаракат қиламиз. Лекин шунақа бўлдики, биз гуруҳда қолиб кетдик.

- “Насаф” март ойида “Андижон” билан чемпионат доирасида ҳам тўқнашганди. Иккала учрашувни солиштирганда қандай фарқларини кўрдингиз?

- Кўп фарқни сезмадим. “Андижон” жамоаси тартибли ўйнаб, катта иштиёқ эвазига жамоавий ўйинни яхши йўлга қўйяпти. Шуни ҳам таъкидлаб ўтишим керакки, ўз стадионидаги мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши бу жамоа учун катта куч. Буни улар амалда ҳам кўрсатишяпти. Мухлислар жамоасига катта куч беришяпти.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ulja Toliyev
28/04/2024 21:37
Насафга нимадир бўлаяпти ёки бердиевга
Абдухаликов Мухаммад
29/04/2024 08:45
Андижон яхши уйнаяпти
&
Kesh
28/04/2024 22:11
Бахона сузлардан кура уринни бушатиш керак йигит
&
Ulja Toliyev
28/04/2024 21:44
Чиқолмаслигини навбахорга ютқазган пайт билувдим
Rustam Yuldashev
28/04/2024 21:30
Жамоага иштиёк сиз бера олмаяпсиз урток Бердиев
&
Bolelshik
28/04/2024 21:28
Nasafni tanimayapmiz, o'rtoq Berdiev! Nahotki ertaga bo'ldingiz? Bugungi o'yindan g'alaba kutgandim, yutqazdim mayli durangdan ko'ra mag'lubiyat yaxshiroq. Andijon Dinamodan ko'ra keyingi bosqichga loyiqroq, qiziq o'yinlar ko'ramiz, dinamoni Toshkent jamoalari ezg'ilab tashlardi. Andijon hech bo'lmasa, finalgacha bora oladigan jamoa. Omad tilaymiz!