Бугун 4 нафар спортчимиз медаллар учун кураш олиб боради
Бугун Қозоғистоннинг Астана шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир бошланади.
Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил қилувчи Барйсй Гранд Слам 2024 мусобақасида дунёнинг 5 қитъаси 87 давлатидан жами 455 нафар (238 эркак, 217 аёл) дзюдочи иштирок этади. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоасининг 12 нафар дзюдочиси ҳам бор.
Бугунги илк кунги баҳсларда тўрт нафар дзюдочи қизимиз медаллар ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколари учун татамига чиқади. Мураббийлар штаби қарорига кўра, енгил вазн тоифасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоасидан ҳеч ким иштирок этмайди.
Дзюдочиларимизнинг илк даврадаги рақибалари:
-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова — Наташа Феррейра (Бразилия)
-52 кг: Гулҳаё Жўраева — Алесия Кузнетсова (АИН)
-52 кг: Сита Кадамбаева — Балнур Абдешова (Қозоғистон)
-57 кг: Шукуржон Аминова — Ҳасрет Бозкурт (Туркия)
Фикрлар