"Милан"га қарши учрашув олдидан Шомуродовнинг онаси эсланди

Chery Tigo 7 PRO

Бугун Италия А Серияси 36-тур учрашувлари давом эттирилади. Ушбу турда Сардиниянинг "Кальяри" жамоаси сафарда "Милан" билан баҳс олиб боради. 

"Қизил-кўклар" матбуот хизмати ушбу беллашув қайдномасини ўзгача услубда эълон қилди. Шомуродов рўйхатда бор. Футболчиларнинг фамилияларига исми қўшилиш ўрнига онасининг исми қўшилган. 12 май Халқаро оналар куни муноасабати билан эртанги ўйинда жамоалар махсус либосларда майдонга тушишади. Яъни, футболчи орқасига одатдаги фамилиялар ўрнига оналарининг фамилияси ёки исми ёзилади. 

Эслатиб ўтамиз, "Милан"  - "Кальяри" баҳси бугун тунги соат 23:45да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!