"Париж-2024". Ўзбекистонлик спортчилар бугунги иштирокини якунлади
"Париж-2024" Олимпиадаси давом этади. Бугун (29 июль) куни ўз иштирокини ўтказган спортчиларимизнинг натижалари билан танишинг.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Баҳодир Жалолов ҳам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида муваффақиятли старт олди. +92 кг вазн тоирфасида илк жангини ўтказган Жалолов норвегиялик Омар Шиҳанни ишончли тарзда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Руслан Абдуллаев ҳам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида муваффақиятли старт олди. -63,5 кг вазн тоифасида илк жангини ўтказган Абдуллаев мексикалик Мигел Рамиресни мусобақадан чиқариб юборди ва чорак финалга йўл олди. Энди у 1 август куни ярим финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади.
Иля Сибирсев Олимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади.
Сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Иля Сибирсев учун Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари ниҳоясига етди. 800 метрга эркин усулда сузиш дастурида қатнашган атлетимиз 7:56.67 дақиқа билан маррага келди. Афсуски, бу Сибирсевга эртага ўтадиган финал йўлланмаси учун камлик қилди
Академик эшкак эшувчиларимиз ўтиш босқичидаги иштирокларини якунлашди. Енгил вазнли спортчилар иштирокида кечган баҳсда Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев жуфтлиги ўз гуруҳида 4-бўлиб маррага етиб келди. Шу тариқда, юртдошларимиз 31-июл куни C финалида стартга чиқадиган бўлишди.
Муроджон Йўлдошев қозоғистонлик дзюдочини мағлуб этди.
Дзюдо бўйича жаҳон чемпионати совриндори Муроджон Йўлдошев (-73 кг) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида дастлабки ғалабасига эришди. Қозоғистонлик Данияр Шамшаев билан беллашган юртдошимиз ажойиб ҳаракатлари эвазига кейинги босқичга йўл олди. Энди у Жек Ёнезука (АҚШ) ва Адил Османов (Молдова) баҳсининг ғолиби билан беллашади. Афсуски, Муроджон чорак финалда молдовалик рақибига имкнониятни бой бериб қўйди ва иштирокини шу ерда якунлади.
-57 кггача бўлган вазнда дзюдочи қизимиз Шукуржон Аминова Олимпиада кот дъИвуарлик Дабоннега қарши учрашувда ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди. Кейинги босқичда у грузиялик Этери Липартелиани билан беллашади. Афсуски, Шукуржон Аминова чорак финалда Грузия вакиласига вазаре баҳоси билан мағлуб бўлди ва иштирокини шу ерда якунлашга мажбур бўлди.
-Зайнаб Дайибекова биринчи даврадаги жангини ўтказди.
Афсуски, қиличбозимиз Зайнаб Дайибекова илк босқичда иштирокини якунласи. Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари совриндори, жанубий кореялик Юн Жи-Су билан беллашган ҳамюртимиз 11:15 ҳисобида мағлубиятга учради.
Бугун қатнашган спортчиларимиз билан танишинг!
13:00: Шукуржон Аминова (дзюдо)
13:00: Муроджон Йўлдошев (дзюдо)
13:25: Зайнаб Дайибекова (қиличбозлик)
13:40: Шаҳзод Нурматов/Собир Сафаралиев(жуфтликда академик эшкак эшиш)
14:30: Иля Сибиртсов (сузиш)
15:10: Руслан Абдуллаев(бокс)
20:10: Баҳодир Жалолов(бокс)
Фикрлар