Шон Стрикленд Дю Плессига нима учун ютқазди?

  • 13 февраль, 17:24
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
TIGGO 2 PRO

Ўрта вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Шон Стрикленд "UFC 312" турнирига тайёргарлик кўришдаги қийинчиликлар ҳақида гапирди.

“Бутун йиғин курашларга бой бўлди. Ғалаба қозона олмаганимнинг узрли сабаблари бор. 7-8 ҳафта олдин синган суягимни даволаш учун Колумбияда эдим. Тўғри, бу жароҳат жанг пайти менга панд бермади. Бироқ тайёргарлик давомида бутун лагер, стафилокок инфекцияси, синган қўл - барчаси менга қарши кураш олиб борди” - деди америкалик ижтимоий тармоқда.

Эслатиб ўтамиз, Стрикленд охирги жангида ҳакамларнинг якдил қарорига кўра дю Плессидан мағлуб бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!