"Squawka": Ҳусанов ҳимоячилар орасида АПЛ 26-турида тенгсиз

TIGGO 2 PRO

АЛП 26-тури доирасида "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль" билан куч синашди. Мазкур ўйинда "шаҳарликлар" 0:2 ҳисобида рақибга имкониятни бой берди. 

Голлар Салоҳ ҳамда Собослаи томонидан киритилди. Легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов ушбу учршаувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. 

Мағлубиятга қарамай, ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ушбу ўйинда ишончли тарзда ҳаракат қилди. "Squawka" маълумотига кўра, Абдуқодир бу турда тўпни ютиб олиш бўйича энг яхши кўрсаткичтни қайд этди (12 маротаба). Футболчимиз "SofaScore" портали талқинига кўра, 7.2 балл тўплади ва бу "шаҳарликлар"нинг "Ливерпуль"га қарши ўйнаган ҳимоячилари орасида энг яхши, бутун жамоа кесимида эса Докудан кейинги (8.2) натижа бўлди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Мамадияров Махмуд
24/02/2025 22:19
Абдуқодирга респект, бўшашма йигитни зўри.