
Клопп мураббийликка қайтиб, "Реал"ни бошқармоқчи
Юрген Клопп мураббийлик фаолиятига қайтиши мумкин.
"UOL"нинг хабар беришича, "Ливерпуль"нинг собиқ мураббийи Ред Булл ташкилотидаги футбол йўналиши раҳбари лавозимидан қониқмаяпти. Шу билан бирга, Клопп яқинларининг таъкидлашича, немис мутахассисни фақат "Реал Мадрид" ва Бразилия миллий терма жамоаси вариантларигина қизиқтирмоқда.
Maълум қилинишича, Бразилия футбол конфедерацияси Клоппни миллий терма жамоа бош мураббийи этиб тайинлаш масаласини кўриб чиқмаган. Ушбу лавозимга энг эҳтимолий номзодлар сифатида Карло Анчелотти ва Жоржи Жезуш кўрсатилмоқда.
Фикрлар