
Тезкор: “Манчестер Сити” Ҳусановни қўйиб юборадиган бўлди!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг атрофида кутилмаган вазият юзага келгани ўзбекистонлик мухлисларни хавотирга солмоқда.
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола 21 ёшли футболчини қаторасига бир неча ўйиндан бири майдонга туширмаяпти. “Шаҳарликлар”нинг февраль ойидаги энг зўр ўйинчисининг бирданига ўйин амалиётисиз қолдирилаётган турли гап-сўзларнинг урчишига сабаб бўлаётгани ҳам ҳеч кимга сир эмас.
Абдуқодир Ҳусанов 30 март куни Англия кубоги доирасида “Борнмут”га қарши ўтказилган учрашувнинг танаффусида захирага олинганидан бери ҳали бирорта беллашувда кўриниш бергани йўқ. Унгача ҳамюртимиз манчестерликлар сафида А Серия, Англия кубоги ва Европа Чемпионлар лигасида жами тўққизта учрашувда қатнашиб, битта гол уришга ҳам муваффақ бўлган эди.
Кейинчалик легионеримиз ички рақобатда жамоадоши Нико О’Райлига имкониятни бой берди ва асосий таркибдаги жойидан айрилди. Бош мураббий Хосеп Гвардиоладан мунтазам мақтов эшитиб келаётган Абдуқодирнинг бу аҳволга тушиши кутилмаган ҳолат бўлди, албатта.
Энди Европанинг нуфузли нашрлари Ҳусановнинг атрофидаги вазиятга ойдинлик кирита бошлади. Хусусан, fichajes.net портали манчестерликлар Абдуқодирни тажриба ошириш учун ижарага юбориши ҳақида маълумот чиқарди.
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов яқинлашиб келаётган трансфер ойнаси даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.
Ажойиб салоҳиятига қарамай, Ҳусанов ҳимоя чизизидаги ўткир рақобат туфайли ҳали “шаҳарликлар”нинг асосий таркибидан муқим жой олишни уддалай олгани йўқ.
Ички манбаларнинг маълум қилишича, бош мураббий Хосеп Гвардиола ўзбек футболчисини вақтинча жамоадан қўйиб юбориш ғоясини маъқуллади. Испаниялик мутахассис ижара ёш ўйинчининг Европа футболи темпига яхшироқ мослашиш ва керакли тажриба тўплашида фойдалт бўлишига ишонмоқда.
Ўзбекистонлик ҳимоячига Англия Премьер-лигасининг ўзидан ва Европанинг бошқа етакчи чемпионатларидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.
“Манчестер Сити” мутасаддилари ижара келишуви Абдуқодир Ҳусановнинг профессионал фаолияти ривожланишижа муҳим босқич бўлади ва бу ўйинчи яқин келажакда жамоанинг ҳимоявий салоҳиятини мустаҳкамлашга ёрдам бера олади, деган хулосага келди, - деб ёзмоқда fichajes.net портали эксперти Начо Эстрелла Домингес-Момпель.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” 2023 йилнинг ёзидан бери Франциянинг “Ланс” клуби шарафини ҳимоя қилиб келган ўзбек футболчисини 20 январь куни ўз сафига қўшиб олган эди. Манчестерликлар ҳимоячи учун 40 миллион евро бадал пули ва 10 миллион евро бонус тўлашга розилик берган.
Абдуқодир Ҳусанов Англиянинг амалдаги чемпиони билан 2029 йилнинг ярмига қадар давом этадиган шартномани имзолаган. Transfermarkt портали томонидан 35 миллион еврога баҳоланаётган легионеримиз Марказий Осиёнинг энг қимматбаҳо футболчиси ҳисобланади.
Энди Ҳусановга янада қийин бўлади!
Шомуродовга фанатлар янги талаб қўйди!
Шомуродов урган голнинг қиймати баланд бўлиб чиқди!
Ўзбекистонлик “иблис”! Экспертлар Шомуродовга яна қандай таъриф беришяпти?
Фикрлар