
Анчелотти миллий жамоалар орасида энг юқори маош оладиган мураббийлардан бири бўлиши мумкин
Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) италиялик мутахассис Карло Анчелоттини миллий жамоа бош мураббийи этиб тайинлашга катта қизиқиш билдирмоқда. "Relevo" нашрининг хабар беришича, музокаралар кейинги 10 кун ичида жадаллашиши мумкин.
Маълумотларга кўра, CBF Анчелоттига "Реал"даги маошига тенг ёки ундан кам бўлмаган шартнома таклиф қилмоқчи. Агар Карло рози бўлса, у миллий терма жамоаларни бошқарувчи энг юқори маош олувчи мураббийлардан бирига айланади. Шартнома 2026 йилги жаҳон чемпионати якунига қадар амал қилади.
Бразилияликлар бошқа номзодларни ҳам кўриб чиқмоқда, жумладан Жорже Жезушни. Бироқ, Анчелотти асосий номзод бўлиб турибди.
Фикрлар