
“Манчестер Сити” Ҳусановни “Барселона”га трансфер қилишга тайёр!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”нинг қаторасига бешта учрашувида майдонга туширилмагани ўзбек легионерининг клубдаги келажаги борасида турли маълумотларнинг тарқалишига сабаб бўлмоқда.
Сўнгги маълумотларда “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола 21 ёшли футболчи Европа футболи темпига кўникиши ва тажриба тўплаши учун уни ижарага юборишга қарор қилгани, клуб мутасаддилари сотиб юборишни кўзлаётгани ҳақида хабарлар тобора кўпайиб бормоқда.
Табиийки, Абдуқодир Ҳусанов даражасидаги ўйинчи ишсиз қолмайди. Бу хабарлар ортидан ўзбекистонлик марказий ҳимоячига Англия, Германия, Испания ва Италиядан турли клублар қизиқа бошлагани ҳақида ҳам маълумотлар чиқяпти.
Европа футболини ёритаётган бир неча манбалар “Манчестер Сити” Абдуқодир Ҳусановни марказий ҳимоячига эҳтиёж сезаётган “Барселона”га таклиф қилгани ҳақида ёзди.
- Испаниядаги нуфузли манбалар Хосеп Гвардиола “Барселона” мутасаддиларига ёзда 21 ёшли Абдуқодир Ҳусановни 40 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олишни таклиф этганини маълум қилди.
“Манчестер Сити” апрель ойидан таркибда кўринмай қолгани ҳимоячи трансферидан қониқиш ҳосил қилгани йўқ ва клуб агар қишда бу футболчи учун сарфланган маблағни қайтариш имкони бўлса, уни сотиб юборишга тайёр.
Ёш футболчи “Сити”да юзага келган вазиятдан норози. У ҳам ўз агентларига вазиятдан чиқиш учун бошқа клублар билан боғланишни сўраган.
Ҳусановнинг хизматлари таклиф қилинган клублардан бири айнан “Барселона” бўлади. Ушбу клуб марказий ҳимоясига мўлжалланган футболчилар орасида “Байер” билан шартномаси якунланаётган Жонатан Та асосий даъвогар бўлса-да, каталонияликлар янги чиққан ёш юлдузнинг жамоага келишини инкор қилгани йўқ. Аксинча, Жоан Лапорта ва Деку “Манчестер Сити” ўйинчисини олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда, - деб ёзди football365.com сайти эксперти Жо Уильямс.
Таъкидлаш жоизки, “Манчестер Сити”да ўз ўйинчиларини “Барселона”га ўтказиш тажрибаси бор ва бу вариант илгари ҳам иш берган.
Хусусан, 2021 йилнинг декабрида Хосеп Гвардиола ҳужумкор футболчиси Ферран Торресни “Барселона”га таклиф қилган ва орадан ярим мавсум ўтиб, бу трансфер расман амалга оширилди.
Иккинчи ҳолат Илкай Гюндоған билан боғлиқ. 2023 йили германиялик футболчи “шаҳарликлар” билан шартномасия кунланганидан кейин Хосеп Гвардиола тавсияси билан бир йил “Барселона”да ўйнаб келди ва яна “Сити” сафига қайтди.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” жорий йилнинг 20 январь куни Франциянинг “Ланс” клубидан Абдуқодир Ҳусановни 40 миллион евро эвазига трансфер қилди. Ўзбекистонлик марказий ҳимоячининг манчестерликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача тузилган.
Гарчи Европа манбалари Ҳусановнинг клубдаги келажагига оид турли мазмундаги маълумотларни тарқатаётган бўлса-да, “Манчестер Сити” расмий сайти Абдуқодир Ҳусанов жамоа таркибида машғулотларда зўр бериб ишлаётгани ва кайфияти кўтаринки экани кўриниб турган суратлар ва видеоларни эълон қилмоқда.
Демак, вазиятга тўлиқ ойдинлик киритилгунича Абдуқодир Ҳусанов атрофидаги вазиятни кузатишда давом этамиз...
Шомуродов бир гол билан “Рома”нинг мавсум рекордини ўрнатди. Навбат тарихий рекордга!
Шомуродов урган голнинг қиймати баланд бўлиб чиқди!
Ўзбекистонлик “иблис”! Экспертлар Шомуродовга яна қандай таъриф беришяпти?
Шомуродовга фанатлар янги талаб қўйди!
Фикрлар