Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Осимхенга фақат Шомуродов тенг кела олади!

Бу рақобатга бошқа ҳеч ким аралаша олмайди

Туркиянинг нуфузли манбаларидан ҳисобланган sabah.com.tr нашри Суперлига тўпурарлари бўйича қизиқарли маълумот чиқарди. Унда лиганинг энг қимматбаҳо ўйинчиси Виктор Осимхеннинг тўпурарлик статистикаси алоҳида тилга олинган.

- 2024/25 йилги мавсумдан буён “Галатасарой” сафида 23 та жамоага қарши майдонга тушиб, уларнинг 17 таси дарвозасига гол урган нигериялик футболчи 50 та гол билан кейинги пайтда тўпурарлар рўйхатида ишончли пешқадам бўлиб турибди.

Жорий мавсумда эса, Осимхен Суперлигада ўтказган 6 та ўйинида 9 та гол урди. Ушбу учрашувларнинг 3 тасида дубл қайд этиб, “Галатасарой” муваффақиятини таъминлаётган асосий футболчилардан бирига айланди.

“Сариқ-қизиллар” сафидаги учинчи мавсумини ўтказаётган нигериялик “Ниқобли Қирол” (мавсумлардан бирида жамоада ижара асосида тўп сурган) Суперлигага келганидан буён самарали ўйин кўрсатмоқда, - деб ёзди нашр журналисти Ўғур Чэм.

Экспертларнинг таъкидлашича, Туркия чемпионатларида Виктор Осимхенга фақатгина ўзбекистонлик форвард Элдор Шомуродов муносиб қаршилик кўрсатиши мумкин. “Башакшеҳир” ҳужумчиси Суперлига эндигина иккинчи мавсумини бошлаган бўлса-да, рақиблар дарвозасига 30 та тўп жойлаб улгурди.

Элдор Шомуродов ҳам худди нигериялик ҳамкасби сингари мунтазам гол уриши билан алоҳида ажралиб турибди. Ўтган мавсумда 22 та гол билан чемпионат тўпурари бўлган ўзбек легионери бу йил рақиблар дарвозасини саккиз маротаба ишғол қилди ва “Олтин бутса” совринини муносиб ҳимоя қилмоқда.  

Sabah нашри келтирган тўпурарлар рўйхатида келтирилган қолган футболчиларнинг аксарияти бу баҳсга қўшила олмайди. Суперлигада 29 та тўп киритган бразилиялик машҳур ҳужумчи Андерсон Талиска ёзда “Фенербаҳче”ни тарк этди.

Шу пайтгача 28 та гол урган “Ризеспор”нинг гамбиялик ҳужумчиси Али Соуга барқарорлик етишмаяпти. Жорий чемпионатда у ўнта учрашувда атиги икки марта номини таблога ёздирди холос.

Катта клубларда ўйнаган Юссеф Эн-Несирининг голлари сони ҳам 26 тада тўхтаган. “Фенербаҳче” унинг ўйин сифати ва кўрсаткичларидан қониқмаган ҳолда жамоадан кетказиб юборди.

Умуман олганда, Туркия чемпионатининг янги мавсумида тўпурарлар баҳсида икки нигерилик форвард – Виктор Осимхен ва Гифт Орбан тўққизтадан гол билан пешқадамлик қилмоқда. Кейинги ўринларда улардан биттадан кам тўп киритган Элдор Шомуродов ва Муҳаммад Салоҳ бормоқда. Учинчи ўринни бўлишиб турган Ведат Мурики ва Душан Влахович каби таниқли форвардлар ҳисобида еттитадан аниқ зарба бор.

Ҳусанов “Барса”даги рақобатчилардан кучли

Роналду келганда "Пахтакор"га нечта гол урарди?

“Барса”га Ҳусановни танлашди

Шомуродов яна гол урди! Туркияда тўпурарлар пойгаси “ёняпти”!

Гол уришига бир баҳя қолган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Шомуродовни алмаштириш "Башакшеҳир"га қимматга тушди

Ҳусановни эксперимент қилишни тўхтатинг!

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ