"Омадли тақвим" совринли ўйинининг 7-сонидан трансляция (Матнли+Видео)

ЯНГИЛАШ

12:20 Келгуси сонимиз одатдагидек муборак жума куни бўлиб ўтади

12:18 Шунинг билан еттинчи сонимиз ҳам ўз ниҳоясига етди! 

12:16 Ушбу ғолибларимиз Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳридан эканлар

12:15 Улар Redmi смартфонининг таннархини пул кўринишида қабул қилиб олишади

12:14 танлаган 6 рақамнинг 5 тасини тўғри топган иштирокчилар сони 3 тани ташкил этмоқда

12:13 Олтинчи рақам - 12! Бизда Redmi'нинг эгалари аниқланди

12:13 Сўнгги рақам 2, аммо бу рақам ўйналди ва барабанни қайтадан айлантирилади

12:12 Бешинчи рақам - 2! Ҳозирча 5 та рақамни тўғри топган иштирокчи топилмади! Афсус! 

12:12 Ўйиннинг кульминацион нуқтасига етиб келдик

12:11 Тўртинчи рақам - 14. Ғолибликка ҳозирча 5 нафар иштирокчи даъвогарлик қилмоқда

12:09 Учинчи рақам - 30. 31, 27 ва 30 рақамларини тўғри топган иштирокчилар сони 97 тани ташкил этмоқда

12:08 Иккинчи рақам - 27. 31 ва 27 рақамини 2517 нафар иштирокчи тўғри топа билган

12:07 Биринчи рақам - 31. Ушбу рақамни тўғри топган иштирокчилар сони 17523 тани ташкил этмоқда

12:06 Диққат қилинг, биз бошладик!

12:05 Барабан танлаган 6 рақамнинг бештасини тўғри топган иштирокчи эса Redmi русумидаги смартфонга эга чиқади. Агарда, бундай иштирокчилар сони биттадан ортиқни ташкил этса, мазкур смартфон таннарҳи ғолиблар ўртасида тенг тақсимланади

12:03 Яхши биласиз, ўйинимиз қоидасига кўра, барабан танлаган 6 рақамнинг барчасини тўғри топган иштирокчи ғолиб деб топилади ва ушбу баҳсли инсон iPhone X, телевизор, газ плитаси ва кир ювиш машинасини қўлга киритади

12:02 Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйин SPORTS.uz интернет нашри томонидан тақдим этилмоқда

12:01 Бугунги сонимизда бизда янгилик бор. Эндиликда ғолибни аниқлаш учун онлайн тасодифий рақамлар генератори (Rendomizer) эмас, балки "Омадли тақвим" барабани ёрдам беради

12:00 Ўйинимиз эфирга чиқди. Видеотрансляцияни  YouTubeFacebook ва Instagram саҳифаларимиз орқали кузатиб бориш имконига эгасиз

11:55 5 дақиқа қолди

11:47 Еттинчи сон старт олишига 13 дақиқа қолди, ижодий жамоа сўнгги тайёргарликни ҳам якунлашди

11:43 Ўйинимизни бошлаш учун барча нарса шай ҳолатга келтирилган

11:37 Еттинчи сон учун тайёргарлик жараёни қизғин паллага кириб бормоқда

11:30 Ассалому алайкум қадрли дўстлар! Бироздан сўнг "Омадли тақвим" деб номланган совринли ўйинимиз старт олади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Odilbek Khamdamov
10/05/2019 11:52
Omad kep qosa lekin zor narsa
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
10/05/2019 14:19
ўйин ташкилотчилари 4 та рақамни топганга ҳам бирор совға берилса яхши бўларди. кейинги сондан албатта
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
10/05/2019 14:18
мен 4 та рақамни топтим
&
Akramjon
10/05/2019 12:17
Keyin soni qacon bowlanadi
&
qunduz
10/05/2019 12:10
Kim yutishidan qatiy nazar barchaga omad
Menga esa Birxil ???? Xarkimga xarxil
10/05/2019 12:00
Men ozgina tushunmadim Mayli buyog'ini voqt korsatadi. Xammaga omad tilayman. Qoqondan