
“Башакшеҳир” нега Файзуллаев трансфери учун ЦСКАга пул тўламаяпти?
Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчилари – Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев янги мавсумдан бир жамоа – “Истанбул Башакшеҳир” шарафини ҳимоя қилади.
Туркия Суперлигаси старт олди. Бироқ “Башакшеҳир” Еврокубокларда иштирок этаётгани боис, миллий чемпионатдаги илк учрашуви бошқа муддатга қолдирилди.
Шунга қарамай, “Башакшеҳир” мавсумни анча эрта бошлади ва УЕФА Конференциялар лигаси саралаш турнири доирасида учта учрашувни ўтказиб бўлди. Болгариянинг “Черно Море” ва Норвегиянинг “Викинг” жамоаларига қарши ташкил этилган учала учрашувда “Рома”дан ижарага олинган Элдор Шомуродов майдонга тушди.
Тақдирнинг туҳфасини қарангки, “Рома” сафида Конференциялар лигаси бош совринини қўлга киритган Элдор Шомуродовнинг янги жамоа “Башакшеҳир”даги дебюти ҳам нуфузи тобора кўтарилиб бораётган мазкур мусобақага тўғри келди.
“Башакшеҳир” ва Аббосбек Файзуллаевнинг персонал мухлислари 21 ёшли ҳужумкор футболчининг турк клубидаги дебютини кутмоқда. Гарчи Аббос жамоа машғулотларида маҳоратини кўрсатаётган бўлса-да, ҳали расмий учрашувларда қўйилгани йўқ.
“Башакшеҳир” бош мураббийи Чағдан Атан бу борада ўз фикрини ҳам билдириб ўтди.
- ЦСКАдан олинган янги ўйинчи – Аббосбек Файзуллаев ўтган ҳафта давомидаги машғулотларда бизга ўзининг салоҳияти юқори даражада эканини намойиш қилди. Унинг трансфери бўйича ҳужжат ишлари ҳали охирига етгани йўқ.
Шу туфайли Файзуллаев “Викинг”га қарши учрашувларда иштирок этолмаса керак. Агар биз унинг трансфер ҳужжатлари бўйича ижобий натижа олсак, балки Аббосдан жавоб учрашувида фойдаланармиз, - деди Чағдаш Атан “Викинг” жамоасига қарши ўтказилган биринчи учрашувдан кейин.
Файзуллаевнинг фаолиятини синчковлик билан кузатиб бораётган Россия оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзбек футболчиси трансферига оид сўнгги маълумотларни олиш учун ЦСКА клуби коммуникациялар бўйича директори Кирилл Брейдога мурожаат қилди.
- ЦСКА ҳали “Башакшеҳир”дан Аббосбек Файзуллаев трансфери учун пулни олгани йўқ. Турк клуби билан масалани ҳал этиш борасида алоқа қиляпмиз. Шу ҳафта ичи пул тушишини кутяпмиз, - деди Кирилл Брейдо юзага келган вазиятга ойдинлик киритиб.
Таъкидлаш жоизки, томонлар Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинчиси трансферини 7,5 миллион еврога баҳолаган. Турк клуби бу суммани битта тўловда ўтказиб бериши келишилган. Бундан ташқари, Файзуллаевнинг ўйинига қараб, яна 2,5 миллион евро миқдорида бонуслар ажратилиши айтилди.
Файзуллаев “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳужумкор футболчи 2023 йилнинг августида ЦСКАга трансфер қилинган эди. Икки мавсумда Аббос “армиячилар” сафида 72 та учрашувда иштирок этиб, саккизта гол ва 22 та ассист муаллифи бўлди.
Аббосбек Файзуллаев ЦСКА сафида Россия чемпионати бронза медали совриндори, мамлакат кубоги ва Суперкубоги соҳиби бўлди.
Махфий режа ишга тушди: Энди Ҳусанов Винисиус билан бирга ўйнайдиган бўляпти
Ҳусанов Гари Невилл танқидига жавоб бера бошлади!
“Манчестер Сити” фанатларининг Ҳусановга муносабати қандай?
Ҳусановнинг ўйини экспертлар томонидан қандай баҳоланди?
Гвардиола Ҳусановнинг ўйинини қандай баҳолади?
Comments