"Уотфорд" бош мураббийи билан шартномани узайтирмоқчи

Англиянинг “Уотфорд” клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Хавьер Грасия билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра АПЛ клуби 48 ёшли испаниялик мутахассисга 2020/21 йилги мавсум сўнггига қадар тузилган янги шартнома таклиф қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Грасия “Уотфорд”ни 2018 йилнинг январидан буён бошқариб келмоқда. Айни дамда ушбу жамоа премьер-лигада 8-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!