
Венгер мавсум якунида "Арсенал"ни тарк этади
“Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер ўз лавозимини тарк этади.
68 ёшли франциялик мутахассис мавсум якунида Лондон клубини тарк этишини маълум қилди.
– Яхшилаб ўйлаб кўрдим ва клуб раҳбарияти билан узоқ музокарадан сўнг кетиш вақти келганини тушундим. Мавсум якунида “Арсенал”даги бош мураббийлик лавозимимни топшираман.
– Бу клубга узоқ йиллар давомида хизмат қилиш мен учун шараф бўлди. Барча мухлислар “Арсенал” учун қайғуради. Мен уларни доим яхши кўриб қоламан, – дейилади Венгернинг аризасида.
Венгер “Арсенал”да 1996 йилдан бери ишлаб келади. У уч марта клуб билан Англия чемпиони, 7 марта кубок соҳиби ва 7 марта Суперкубогини қўлга киритган. 3 марта АПЛда энг яхши мураббий ва 4 марта Европада йил мураббийи бўлган.
Фикрлар