Қишки Паралимпия ўйинларида 1 нафар ҳамюртимиз иштирок этади
Ads

Айни кунларда барча спорт ихлосмандларининг нигоҳи Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида ўтказилаётган қишки Олимпия ўйинларига қаратилган. Маълумки, ушбу нуфузли мусобақада 2 нафар ҳамюртимиз иштирок этишади. 

Анъанага мувофиқ, Олимпия ўйинлари ўтказилгач, Паралимпия бўйича ҳам беллашувлар бўлиб ўтади. Пёнгчангдаги Паралимпия ўйинларида 1 нафар ҳамюртимиз иштирок этиши маълум бўлди. 9-18 март кунлари бўлиб ўтадиган беллашувларда чанғи пойгаси йўналишида Ёқутхон Холбекова юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Вакиламиз мусобақада 6, 7,5 ва 15 километр масофаларда ўтказиладиган баҳсларда стартга чиқади. 

Ёқутхон Холбекова мусобақага Германияда бўлиб ўтган турнир орқали лицензия олган. Ҳамюртимизга омад ёр бўлсин!