Штефани Фогеле Мексикада хурсанд бўлди

Хотин-қизлар теннис уюшмаси - WTA томонидан Акапулькода ўтказилаётган "Abierto Mexicano Telcel - 2018" турнирининг иккинчи даврасида швейцариялик Штефани Фогеле ва грециялик Мария Саккари щзаро рақобатлашди.

Чорак финал йўлланмаси учун ўтган баҳсда Штефани тажрибали рақибини 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа Штефани Фогеле мусобақанинг чорак финалида Слоан Стивенс билан рақобатлашади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!