Ўзбекистон терма жамоасида тўп сурган футболчи
Ads
 
 
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг "Локомотив" клубида тўп суриб танилган Олег Пашинин ўзининг собиқ жамоадоши Дмитрий Лоськов билан бирга "Атлетико" тизимни ўрганиш учун Мадридга борди.
 
Айни пайтда "Локомотив" мураббийлари сифатида фаолият кўрсатаётган ҳар икки футболчи "Атлетико"нинг иш услубини ўргани қайтди.
 
- Пашинин ва Лоськовга "Атлетико"нинг болалар мактабидаги ишларининг қандай ташкил этилгани жуда ёқди, - деди "Локомотив" бош мураббийи Юрий Сёмин. - Улар юқори савияли футболчиларни қисқа тайёрлаш бўйича жуда ҳам кўп маълумот олиб келишди.
 
 
Олег Пашинин 1992-2007 йиллар давомида "Локомотив" таркибида тўп сурган. 2001-2005 йиллар давомида Ўзбекистон терма жамоаси сафида 11 та учрашувда майдонга тушган.