“Қизилқум” ЎФА ҳузуридаги вилоят болалар-ўсмирлар ҳудудий футбол академияси билан шартнома имзолади

Янги мавсумга қизғин ҳозирлик олиб бораётган Навоийнинг “Қизилқум” футбол клуби ЎФА ҳузуридаги Навоий вилояти болалар-ўсмирлар ҳудудий футбол академияси билан ёш футболчиларни тайёрлаш бўйича бугун шартнома имзолади. Натижада клуб айрим мажбуриятлар билан бир қаторда маълум ҳуқуқларга ҳам эга ҳам бўлди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

Биринчидан, жамоа энди Навоий вилоятидаги ёш истеъдодларни тўғри йўналишда тарбиялаб, улардан яхши савиядаги профессионал ўйинчи етишиб чиқишида ўз хиссасини қўшиш имкониятига эга бўлади. Қолаверса, академиядан етишиб чиқадиган истеъдодли ўйинчиларни ўз сафига жалб этиш борасида катта имтиёзларга эга бўлади. 

ЎФА ҳузуридаги Навоий вилояти болалар-ўсмирлар ҳудудий футбол академияси билан шартнома имзолаган “Қизилқум” футбол клуби эндиликда академия бўйича шартни бажарган, дея саналади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!