Абдулхай Шораҳматов Россияда олтин медални қўлга киритди

Россияда бокс бўйича ўтказилган халқаро турнирда чарм қўлқоп усталаримиз биттадан олтин ва кумуш медални қўлга киритди.

Мусобақанинг вазни 56 килограмм бўлган боксчилар ўртасидаги беллашувларда ҳамюртимиз Абдулхай Шораҳматов сўнгги ҳал қилувчи финал жангида қирғизистонлик Сирожиддин Абдуллаевни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Финалга қадар ўтган жангларнинг барчасида зафар қучган, вазни 49 кг бўлган Нодир Мирзаҳмедов мусобақада кумуш медални қўлга киритд.

Sports.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар