"Adu-Dhabi Chess Festival". Нодирбек Якуббоев - чемпион, яна бир ҳамюртимиз кучли учликда

Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида Ўттизинчи Абу-Даби Халқаро шахмат фестивали якунига етди. 14 август куни старт олган мусобақада юртимиз шарафини жами 32 нафар шахматчи ҳимоя қилди. 

Мукофот жамғармаси жами 104 минг 50 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирнинг "Masters", "Open A" ва "Open B" гуруҳларида ҳам баҳслар якунига етди. Қувонарлиси, Нодирбек Якуббоев мазкур гуруҳни пешқадам сифатида якунлади. Шунингдек, Шамсиддин Воҳидов кучли учликдан жой олди. 



1. Нодирбек Якуббоев - 7 балл; 
3. Шамсиддин Воҳидов - 7 бапл; 
11. Жавоҳир Синдаров - 6,5 
15. Ортиқ Ниғматов - 6,5 балл; 
47. Баҳром Баҳриллаев - 5,5 балл; 
57. Абдималик Абдисалимов - 5 балл; 
60. Саидакбар Сайдалиев - 5 балл; 
69. Муҳаммадзоҳид Суяров - 5 балл; 
100. Ҳумоюн Бегмуртов - 4,5 балл; 
136. Афруза Ҳамдамова - 4 балл. 

Шу тариқа, Нодирбек Якуббоев 30 минг, Шамсиддион Воҳидов эса 8 минг АҚШ долларини қўлга киритди. 

"Open A" гуруҳида якуний натижалар: 

24. Акобирхон Сайдалиев - 6 балл; 
37. Саййид Усмон Шамсиддин - 6 балл; 
38. Шаҳноза Сабирова - 6 балл; 
58. Икромжон Ҳалилов - 5,5 балл; 
101. Нилуфархон Имомқўзиева - 4,5 балл; 
115. Мумтозбегим Мансурова - 4,5 балл; 
119. Адҳам Юнусов - 4,5 балл. 

"Open B" гуруҳидаги натижалар. Қайд этиш лозим, мазкур гуруҳда вакилимиз Ҳудоёр Мараимов ғолибликни қўлга киритди: 

1. Ҳудоёр Мараимов - 8 балл; 
12. Акбар Якуббоев - 7 балл; 
14. Аржин Муқумов - 7 балл; 
19. Беҳруз Қудратов - 6,5 балл; 
65. Азизжон Абдукаримов - 5,5 балл; 
66. Асадбек Абдулазизов - 5,5 балл; 
93. Муродбек Искандеров - 5 балл; 
95. Асилбек Абдулазизов - 5 балл. 


 






 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!