Александар Коларов
Ads

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Александар Коларов фаолиятини Италия А Сериясида давом эттиришга жуда яқин турибди.

Италиялик машхур журналист Жанлука ди Марционинг хабар беришича, Римнинг “Рома” клуби 31 ёшли футболчининг трансфери борасида “шаҳарликлар” билан келишувга эришган. Унга кўра “бўрилар” сербиялик футболчи учун “Манчестер Сити”га 5 млн евро ҳамда унга кўшимча яна 1,5 млн евро бонус тўлайди.

Сербия терма жамоаси аъзоси эса “Рома” билан 3 йиллик шартномага имзо чекиши кутилмоқда.