
АПЛ. "Ливерпуль" Роналдусиз МЮни мағлуб этиб, пешқадамга айланиб олди
АПЛ 30-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" ўйини якунланди. Унда мезбонлар йирик 4:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Биринчи гол 5-дақиқада Луис Диас ҳисобига ёзилди. Кейинроқ Салоҳ (дубль) ва Мане ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Мазкур натижадан сўнг "Ливерпуль"нинг очколари сони 76 тага етди. Жамоа ҳозирча жадвалда биринчи ўринга кўтарилиб олди.
МЮ ҳисобида 54 очко мавжуд бўлиб, клуб 6-поғонани банд этган.
Фикрлар