“Барса” бир ўйинчи учун тўрт футболчидан воз кечишга тайёр
“Барселона” раҳбарияти таркибни оптималлаштириш ишларини давом эттирмоқда. Каталонияликлар ўзларига керакли ўйинчини олиш учун айрим футболчиларини қўйиб юборишга тайёр.
Маълумотларга қараганда, амалдаги чемпион Англия Премьер-лигасида порлаётган Амаду Онанани нишонга олди.
“Эвертон” ўз футболчисини 60 миллион еврога баҳоламоқда. “Барса” бу суммани кўтара олмайди. Шунинг учун улар трансфер келишувига ўз футболчиларини қўшишни таклиф қилмоқда.
Каталонияликлар Онанани олиш учун Клеман Лангле, Сержиньо Дест, Ансу Фати ҳамда Фермин Лопес билан бутунлай хайрлашишга тайёр.
Амаду Онанага “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед” каби гранд клублар ҳам кўз тикмоқда. “Эвертон” молиявий қийинчиликлардан қутила олмаётгани учун қайси клуб кўпроқ пул тикса, ўшанинг таклифини қабул қилиши айтилмоқда.
Фикрлар