Бартомеу “Барселона” тахтини қачон топширади?

“Барселона” президенти Жозеп Бартомеуга ишончсизлик вотуми ноябрь ойининг дастлабки кунларида кучга киради.

Маълумотларга қараганда, клуб раҳбарияти Барселона ҳукуматини овоз бериш жараёнини ташкил этиш кераклиги ҳақида огоҳлантирган. Одамларнинг бу жараёнда иштирок этишига қулайлик яратиш мақсадида клуб раҳбарияти овоз беришни биттадан дам олиш (1 ноябрь) ва иш куни (2 ноябрь) ташкил этишни режалаштирмоқда.

Бартомеунинг президентлик муддати келаси йилнинг 15 мартигача давом этади. Лекин мухлислар унга ишончсизлик вотумини эълон қилиш учун етарли миқдорда имзо тўплади. Қоидага кўра, энди Бартомеунинг қолиш ёки кетиши бўйича овоз бериш жараёнида масала тўлиқ ҳал этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!