“Бешиктош” Антонио Валенсияни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Туркиянинг “Бешиктош” клуби ёзда “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Антонио Валенсияни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Эквадорлик футболчи ёзда “қизил иблислар”ни эркин агент сифатида тарк этади. Унга МЛСдан ҳам таклиф тушмоқда. Эндиликда “Бешиктош” ҳам ушбу чарм тўп устасига қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ “Арсенал” ҳам қизиқиш билдираётгани борасида маълумотлар тарқалганди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!