Бир вақтлар "Реал" ва "Бавария"да порлаган юлдуз Бразилия клубига керак бўлмади

Айни пайтда эркин агент мақомида турган колумбиялик ярим ҳимоячи Хамес Родригес Рио-де-Жанейронинг "Ботафого" клубида иш топа олмади. "Fichajes" нашрининг хабар беришича, Бразилия клуби раҳбарияти футболчини трансфер қилишдан бош тортган.

Родригеснинг охирги иш жойи "Олимпиакос" эди. 31 ёшли колумбиялик футболчи “Реал”, “Бавария”, “Эвертон” ва “Монако” клубларида ҳам ўйнаган.

Греция чемпионатининг жорий мавсумида Родригес 20 та учрашув ўтказиб, бешта гол урди ва олтита голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!