Боксчи қизларимиз Қозоғистонда рингга чиқади
Ads
Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида бокс бўйича нуфузли халқаро турнир ташкил этилади. Мусобақада ўнга яқин мамлакатдан кучли боксчилар қатнашиши кутилмоқда.
 
Ўттиз учинчи маротаба ўтказиладиган анъанавий мусобақада Ўзбекистон аёллар терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этади.
 
Терма жамоа мураббийлари Дилмурод Ҳасанов ва Камолиддин Муталов мусобақага Турсуной Раҳимова, Азиза Мамирова, Ёдгорой Мирзаева, Райҳона Қодирова, Нафиса Асқарова, Гавҳар Мирзаева каби истеъдодли боксчиларни жалб қилган.
 
Мусобақа 19-23 декабрь кунлари бўлиб ўтади.