“Бунёдкор” БААга етиб борди

 

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 2017 йилги илк хорижий йиғинини ўтказиш учун БААга йўл олганди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, “қалдирғочлар” Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрига жўнаб кетишди. У ердаги йиғин 7-21 январь кунларига мўлжалланган. Бунёдкорчилар икки ҳафталик тайёргарликлар мобайнида Шаржа шаҳридаги "Radisson blue" меҳмонхонасида истиқомат қилишади.

БААдаги йиғин жараёнида бир нечта ўртоқлик учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)