"Челси", "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" кўз тиккан футболчи ким?

 
 
Англия чемпионатида юқори ўринлар учун курашаётган гранд клублар таркиби жуда кучли эканига қарамай, бу жамоалар янги кучларни жалб қилишда давм этмоқда. Айрим ҳолатларда манфаатлар тўқнашиб қолаётгани эътиборга тушган футболчиларнинг трансфер нархини кўтариб юбормоқда.
 
Бундеслиганинг ўртамиёна жамоаларидан бири "Кёльн"да тинчгина ўйнаб юрган ҳимоячи Йонас Гектор Англиянинг "Челси", "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" каби гранд клублари нишонига айланиб қолди.
 
 
Бу клублар ўртасида "Челси"нинг имконияти юқори баҳоланмоқда ва Роман Абрамович жамоаси вакиллари тез орада футболчининг трансфери бўйича расмий сўров юборишни режалаштирган. 26 ёшли Йонас Гектор асли чап қанот ҳимоячиси ҳисобланади. Бироқ, бу футболчи таянч ярим ҳимоячи сифатида ҳам ишончли ўйнайди.
 
Йонас Гектор жорий мавсумда Бундеслигада 18 та учрашувда майдонга тушди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!