Асосий мазмунга ўтиш

Дембеле "Бавария" устидан қозонилган ғалабага изоҳ берди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Мазкур баҳсда Дембеле дубль қайд этди.

ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле Чемпионлар лигаси ярим финалида “Бавария”га қарши ўйиндаги 5:4 ҳисобидаги ғалаба ҳақида фикр билдирди.

“Иккита кучли жамоа, улар ҳужум қилади ва ортиқча савол бермайди. Бу — Чемпионлар лигаси ярим финали. Натижадан мамнунмиз, аммо 5:2 ҳисобида бироз ўйинни қўйиб юбордик. 

Бу ажойиб учрашув бўлди. Биз Мюнхенга ғалаба қозониш ва кейинги босқичга чиқиш учун борамиз. Ўз фалсафамизни ўзгартирмаймиз: биз ҳужум қиламиз, улар ҳам ҳужум қилади”, — деди Дембеле.

Маълумот учун, жавоб баҳси 6 майдан 7 майга ўтар кечаси Германия бўлиб ўтади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ