Дрогба янги марраларни забт этишга бел боғлади
Ads
 

Европа футболида ном қозонган моҳир ҳужумчи Дидье Дрогба Бразилия чемпионатида ҳам ўз маҳоратини намойиш этмоқчи.

Бразилиянинг "Коринтианс" жамоаси африкалик тўпурарни ўз сафига чорламоқда. Дрогба АҚШ чемпионатида қатнашаётган "Монреаль" жамоасини тарк этгач, эркин агентга айланди. 38 ёшли Дидье Дрогба Бразилия чемпионатида тўп суриш учун маошининг пасайтирилишига ҳам розилик берди.

Дрогба АҚШ чемпионатида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та голга муаллифлик қилди.

SPORTS.uz