Европага Бразилиядан зўр ҳужумчи келди
 

Ёзда сермаҳсул ҳужумчиси Гонсало Игуаиндан айрилган "Наполи" жамоаси анчадан буён тўпурар футболчи қидираётган эди. Италия клуби президенти Аурелио Де Лаурентес Бразилия чемпионатидан келажаги порлоқ дейилаётган зўр ҳужумчи топди.

"Наполи" раҳбарияти "Понте-Прета" клубининг 18 ёшли ҳужумчиси Леандриньони осонгина қўлга киритди. Маълумотларга қараганда, италиялик бразилиялик футболчи учун 600 минг евро тўлади.

"Понте-Прета" клуби тарбиялаган футболчи Бразилия чемпионатида 2015 йилдан буён тўп сурмоқда. Леандриньо 17 ёшгача бўлган Бразилия терма жамоаси сафида 16 та учрашувда 11 та гол уришга эришди.

SPORTS.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)