Фабрицио Романо тасдиқлади! "Барселона" катта трансферга ҳозирлик кўряпти!

Таниқли инсайдер ва журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Барселона" Дани Ольмонинг трансферида олдинга силжиди. Яъни каталонияликлар асли "Ла Масия" тарбияланувчиси билан шахсий шартлар бўйича келишувга эришиб бўлди. Шартноманинг ўзи эса 2030 йилгача имзоланиши кутилмоқда.

"Барселона" "РБ Лейпциг"га янги расмий таклиф юборди. Унга кўра:

- 55 миллион евро кафолатланган тўлов;

- 4 миллион евро бонуслар;

- 3 миллион евро эҳтимолий индивидуал совринлар учун.

Ольмонинг ўзи ҳам "Барселона"га қайтишни ва бу жамоа сафида узоқ йиллар тўп тепишни хоҳлайди. Шу сабабдан ҳам иккала жамоанинг барча шартлар бўйича тез орада келишиб олишлари кутиляпти. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!